Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Мендан ҳеч нарса кутманг». Ямал Францияга қарши ўйин олдидан ўз ҳолати ҳақида гапирди

«Мендан ҳеч нарса кутманг». Ямал Францияга қарши ўйин олдидан ўз ҳолати ҳақида гапирди

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал ЖЧ–2026 ярим финалида Францияга қарши ўйин олдидан турнирдаги жисмоний ҳолати ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Ҳужумчи мусобақада 6 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.

«Сизлар мен энг яхши формамда эмаслигимни айтяпсизлар. Демак, мендан ҳеч нарса кутманг», — деди Ямаль.

Испания ва Франция ўртасидаги ЖЧ–2026 ярим финал баҳси 14 июль куни бўлиб ўтади.

Яна бир ярим финалда Аргентина терма жамоаси Англияга қарши майдонга тушади.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлга қадар ўтказилмоқда. Турнир финали АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 16:23 14.07.2026. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!