Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Мен қилган хатони сен такрорлама"

"Мен қилган хатони сен такрорлама"

UFC афсоналаридан бири Жорж Сен-Пьер яримўрта вазнга кўтарилаётган Ислам Махачевни хатодан огоҳлантирди ва унга маслаҳат берди.

"Майкл Биспинг билан жанг олдидан мен қилган хатони сен такрорлама. Мен вазн тўплашга ҳаракат қилиб, танамни қаттиқ қийнадим. Ўзимни ёмон ҳис қилганман. Табиий равишда вазн ошириш жуда қийин. Мен ўзимни мажбурлаб овқат еганман — кунига беш марта еганман ва бу менга катта зарар келтирган.

Шунинг учун менинг вазн оширмоқчи бўлган жангчиларга маслаҳатим — буни қил, лекин ўзингни мажбурлаб овқат ема. Энг аввало, ўз маҳоратингни ривожлантиришга эътибор бер", — деди канадалик жангчи.

Киритилди: 14:05 28.06.2025. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!