Сиз fake-news, яъни ёлғон хабар нима эканини биласизми, деб бошланган ИИББ сайтида эълон қилинган context.uz хабарида.
Бундай ёлғон хабарлар муаллифлари сизнинг диққат эътиборингизни ўзига жалб қилиш ҳаяжонингизни қозониш ва вақтингизни ёлғон муаммони муҳокама қилиш ва уни ўз танишларнингиз орасида тарқатишни – ўзларига мақсад қилиб олган.
"Мана бу кўриб турган хабарингиз – айнан шундай хабарлардан. Агар менга шунақа хабар жўнатишса мен уни дарҳол ИИББга йўллайман. Уларнинг матбуот хизмати жуда яхши ишлайди”, - деб ёзади мақола муаллифи.
ИИББ хабарига кўра, охирги вақтларда юқоридаги хабарда кўрсатилган Учтепа туман ИИББига ҳеч ким мурожаат қилмаган. Яъни “мен ҳозир ИИБга кетаяпман” деб ёзган ушбу хабар муаллифи аслида ҳеч қаерга бормаган.
Ушбу хабар фақат бир мақсад йўлида – ижтимоий тармоқлардаги бирор саҳифани тарғиб қилиш, кўп сонли изоҳлар ҳисобидан сайт рейтингини оширишга қаратилган бўлган. Балким, ёшбу ёлғон хабар муаллифи ишонувчан одамлар устидан кулмоқчи бўлгандир.
Ана шундай ёлғон, ваҳимали хабарлардан сақланиш учун қуйидагиларга амал қилинг:
Қисқаси бирор муаммонинг қайноқ муҳокама қилишдан олдин – уни ҳақиқийлигини текшириб кўринг!