Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мелони Европани Москванинг провокацияларига жавоб бермасликка чақирди

Мелони Европани Москванинг провокацияларига жавоб бермасликка чақирди


"Менимча, Москвадан келаётган бу провокациялар кўпайиб бормоқда, чунки Путин ўз эътиборини бошқа томонга қаратишни, Европа билан муносабатларни кескинлаштиришни хохлайди. Бу Украинадаги жанг майдонидаги вазият билан боғлиқ бўлиб, у Путин кутганидек, эълон қилганидек ёки халқига ваъда қилганидек ривожланмаяпти.

Менимча, биз бу провокацияларга жавоб бермаслигимиз керак. Уларга жавоб бериш Европанинг манфаатларидан кўра Москванинг манфаатларига кўпроқ мос келади. Менимча, Европа номидан ким гапираётганини расмийлаштириш ва аниқлаш Европа позициясини мустаҳкамлайди. Бундай нозик бир пайтда битта вакилга эга бўлиш Европа позициясини аниқроқ, содда ва кучлироқ қилади," - деди Италия Бош вазири.
Киритилди: 16:50 19.09.2026. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!