62 ёшли Клаудия Шейнбаум расман Мексика президенти лавозимига киришди. Инаугурация маросими республика Конгресси (икки палатали парламент) йиғилишлари бўлиб ўтадиган Мехико шаҳридаги Сан-Ласаро қонунчилик саройида бўлиб ўтди, деб хабар беради TASS.
- Мексика Қўшма Штатларининг сиёсий конституциясига ва ундан келиб чиқадиган қонунларга риоя қилиш ва амалга оширишга, халқ менга ишониб топширган Республика Президентининг вазифаларини ҳар нарсада яхшиликни ва иттифоқнинг фаровонлигини ҳисобга олган ҳолда содиқлик ва ватанпарварлик билан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан. Агар мен буни қилмасам, миллат мени жазоласин, - дея Шейнбаум президентлик қасамёди матнини ўқиди.
Шундан сўнг, давлат раҳбари лавозимини тарк этаётган Андрес Мануэль Лопес Обрадор иштирокида Депутатлар палатаси Президиуми (қуйи палата) раиси Ифигения Мартинес Эрнандес унга президентлик ҳокимияти рамзларидан бири – Мексика байроғи рангларидаги президент лентасини топширди.
Клаудия Шейнбаум (тўлиқ исми Клаудия Шейнбаум Пардо) 1962 йил 24 июнда Мехико шаҳрида туғилган. У ота-боболари ва она томондан Шарқий Европадан келган яҳудий муҳожирларига мансуб. Унинг отаси тадбиркор ва илмий доираларда таниқли кимё муҳандиси эди. Онаси биолог, 1960 йилларда улар мамлакатдаги чап қанот талабалар ҳаракати ва норозиликларида фаол иштирок этган.
Шейнбаум Мексика Миллий автоном университетини физика факультетини тамомлаган ва у ерда энергетика бўйича магистрлик ва докторлик даражасини олган. У Калифорния университети Беркли лабораториясида Мексикадаги энергия йўналишлари бўйича докторлик ишини ёқлаган.