Шанба куни бутун Мексика бўйлаб минглаб одамлар “Z авлоди” шиори остида кўчаларга чиқиб, шу ой бошида жиноятчиликка қарши курашувчи мернинг оммавий ўлдирилиши ортидан мамлакатда кучайиб бораётган зўравонликни қаттиқ қораладилар.
Reuters гувоҳларининг хабар беришича, Мехикода ниқобли намойишчиларнинг кичик гуруҳи президент Клаудия Шейнбаум яшайдиган Миллий сарой атрофидаги тўсиқларни бузиб ўтишга уринган. Бу ҳаракат полициянинг кўздан ёш оқизувчи газ қўллашига ва тарафлар ўртасидаги тўқнашувга сабаб бўлган.