Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мексикада крематорийдан 383 та жасад топилди

Мексикада крематорийдан 383 та жасад топилди

Мексиканинг АҚШ билан чегарадош шаҳри Сьюдад-Хуаресда жойлашган бир крематорийда 383 нафар инсон жасади топилди. Бу ҳақда Чиуауа штати прокуратураси маълум қилди.

Ҳукуматнинг баёнотига кўра, мазкур крематорий олти тажсияхона (дафн хизмати кўрсатувчи ташкилот) билан ҳамкорлик қилган.

Прокуратура текширувни аноним қўнғироқ асосида бошлаган. Рейд пайтида фақат жасадлар эмас, балки бошқа инсон қолдиқлари ҳам аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, айрим жасадлар бу ерда 3–4 йилдан бери сақланиб келаётган бўлиши мумкин.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, крематорий фаолияти тўхтатилган.

Киритилди: 14:09 01.07.2025. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!