Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мексикада дунёдаги энг катта футбол дарси ўтказилди

Мексикада дунёдаги энг катта футбол дарси ўтказилди

Мексика пойтахти Мехико шаҳрида дунёдаги энг оммавий футбол дарси бўйича Гиннесс рекордлар китоби рекорди ўрнатилди.

Мамлакатнинг марказий Сокало майдонида ўтказилган машғулотда қарийб 9 500 нафар иштирокчи қатнашди.

Тахминан 40 дақиқа давом этган дарс аввалги рекордни ортда қолдирди. Унгача энг оммавий футбол машғулоти 2025 йилда Сиэтл шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда 1 038 киши иштирок этган эди.

Тадбир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати муносабати билан ташкил этилди.

Киритилди: 22:56 16.03.2026. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!