Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мексикада автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

A A A
Мексикада автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Сакатекас штатида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлгани ва яна беш кишининг жароҳатлангани ҳақида штат губернатори Девид Монреаль маълум қилди.

“Бугун эрталаб Сакатекас-Агуаскалентес автомагистралида содир бўлган ЙТҲдан чуқур қайғудаман. Афсуски, 24 киши ҳалок бўлди ва 5 нафар киши жароҳатланди. Воқеа жойига барча хавфсизлик ва фавқулодда хизматлар сафарбар қилинган”, деб ёзди Монреаль Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ЙТҲ Сакатекас-Агуаскалентес трассасида содир бўлган. Йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиб жарга қулаган. Қурбонлар ва жабрланганларнинг шахси ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 11:01 27.10.2024. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!