Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мексикада 26 ёшли футболчи ўлдирилди

Мексикада 26 ёшли футболчи ўлдирилди

Мексиканинг Ирапуато шаҳрида 26 ёшли футболчи Луис Альберто Риос Чавес қуролли ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Фожиа 22 ноябрь куни футбол майдонида содир бўлган. Ҳужум натижасида яна бир киши жароҳатланган.

Чавес фаолияти давомида Мексиканинг ҳаваскорлар лигалари ва учинчи дивизионида тўп тепган. У "Атлетико Сан-Франсиско" сафида мамлакатнинг учинчи дивизиони чемпиони бўлган.

Футболчи сўнгги вақтларда "Арандас" клуби шарафини ҳимоя қилиб, ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этаётганди.

Киритилди: Бугун 17:36. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар