Мексика шаҳарларидан бирининг мэри лавозимга киришганидан олти кун ўтиб ўлдирилди.
43 ёшли Алехандро Аркос 6 октябр куни ўлдирилди. 30 сентябр куни у Герреро штати пойтахти Чилпансинго мэри лавозимини эгаллаганди.
Расмийлар Аркоснинг кесилган боши акс этган суратлар WhatsApp'да тарқала бошлаганидан сўнг унинг ўлдирилганини даъво қилишди. Reuters фотонинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмади.
Бундан аввал шаҳар кенгашининг янги котиби Франсиско Тапиа Чилпансингода отиб ўлдирилгани хабар қилинганди.