Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Марказий разведка бошқармаси ходимлари мамлакатда наркотик картеллари раҳбарларини қўлга олиш бўйича Мексика армияси билан қўшма операцияларда иштирок этаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бу ҳақда Калудия Шейнбаум кундалик матбуот анжумани чоғида маълум қилган.
"Бу мутлақо ёлғон. Марказий разведка бошқармаси агентлари Мексика армияси операцияларида қатнашаётгани ҳақиқатга тўғри келмайди", деди у.
"Ҳар доим айтганимиздек, Мехико ва Вашингтон ўртасида фақат АҚШ агентликларида мавжуд бўлган маълумотлар бўйича мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик мавжуд. Бу маълумотлар хавфсизлик кабинети тузилмаларига узатилади ва тасдиқлангач, операциялар фақат мудофаа, денгиз флоти, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларни ҳимоя қилиш вазирликлари ёки прокуратура томонидан амалга оширилади", деб тушунтирди Мексика раҳбари.