Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Меҳрли мактаб"нинг Фарғонадаги филиали очилганига бир ой тўлди

A A A
"Меҳрли мактаб"нинг Фарғонадаги филиали очилганига бир ой тўлди

Кеча "Меҳрли мактаб"нинг Фарғонадаги филиали очилганига бир ой тўлди.

Бу даврда Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида узоқ муддатли даволанишда бўлган 104 нафар бола таълим олишни давом эттирди. Мактаб ёшидаги болалар учун ёзги таътил кунларида фан тўгараклари ташкил этилмоқда, арт-терапия амалга оширилмоқда. Мактабгача ёшдаги болажонларимиз ҳам зерикиб қолмаяпти, улар турли ривожлантирувчи ва қизиқарли машғулотларда қатнашмоқда.

Филиал психологи томонидан болалар ва ота-оналар учун реабилитация муолажалари ўтказилмоқда, уларга соғайиб кетиш йўлида кўмаклашмоқда.

"Меҳрли мактаб" филиали ўз ишини бошлашидан аввал барча педагог ва тарбиячилар стажировкадан ўтди, амалий семинар ва ўқув тренингларида иштирок этди.

Киритилди: 06:30 13.07.2023. Ўқилди: 1908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!