Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Меҳрибонлик уйидан чиққан чин етим болаларга уй берилади

Меҳрибонлик уйидан чиққан чин етим болаларга уй берилади

2021 йилги давлат бюжетидан шу мақсадда 30 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда 21 октябрь куни Сенат раиси Танзила Норбоева сенаторларнинг ялпи мажлисида сўз юритди.

«Йил бошида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳолатини танқидий кўриб чиқиб, мутасаддилар олдига аниқ вазифаларни белгилаб қўйган эдик. Ўшанда: «Ота-онасиз болаларимиз меҳрибонлик уйларидан чиққанидан кейин қаерда яшайди, уй-жойи йўқ-ку», деб ҳокимлар билан фикр-мулоҳазалар алмашгандик.

Мана, келгуси йилда энди чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун биринчи маротаба 30 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Энди болаларимизнинг ҳаммасини меҳрибонлик уйидан чиққанидан кейин бошпанаси бўлади», – деди Танзила Норбоева.

Маълумот учун, бугунги кунда республикадаги меҳрибонлик уйларида 2369 нафар бола тарбияланмоқда. Уларнинг 338 нафари, яъни 14 фоизини чин етимлар ташкил этади.

Киритилди: 07:10 22.10.2020. Ўқилди: 1694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!