Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Гиркин Украинани Грузияга алмаштиришни таклиф қилмоқда. Ғалаба қозониш учун

Гиркин Украинани Грузияга алмаштиришни таклиф қилмоқда. Ғалаба қозониш учун

Жазони ахлоқ тузатиш муассасасида ўтаётган Донбасс айирмачиларининг собиқ сардори Игор Гиркин (Стрелков) ўз тарафдорларини Россиянинг Украинага қарши уруши тез орада тугашига умид боғламасликка ундади.

Ушбу баёнот Гиркиннинг ҳамфикрлари томонидан унинг каналида эълон қилинди.

"Бу йил уруш... тугамайди. Оддий сабаб шуки, Украина ташқи кучлар ёрдамисиз Россия Федерациясини енголмайди, Россия эса Украинани мағлуб этолмайди, чунки бизда шундай "истеъдодли" раҳбарлар ва генераллар борки, 4 йилдан бери урушаяпмиз - ва ҳеч қандай натижа йўқ. Биз "кучлироқ" рақиб танлашимиз керак эди, масалан, Грузия ёки шунга ўхшаш бирор давлатни. Шунда балки эплаган бўлармидик," дея ёзади Гиркин.

Сепаратистнинг фикрича, "қисқа муддатли лой мавсумидан кейин жанговар ҳаракатлар янада шафқатсизроқ тус олади: баҳор-ёз кампанияси давомида бу урушда ким ғалаба қозониши масаласи ҳал этилади ва афсуски, душман бизнинг армиямиз ва давлатимиздан бу унвонни тортиб олиш учун етарли куч, восита ва захирага эга."

"Менинг башоратимча, апрель/май/июнь ойларида душман кўплаб йўналишларда фаоллигини кескин оширади ва уларнинг ҳужумлари Россиянинг "эски" ҳудудларига ҳам қаратилади... Бутун фронт бўйлаб, шу жумладан Курск ва Белгород чегараларида ҳам шиддатли жанглар давом этмоқда. Душман жангсиз бир қадам ҳам орқага чекинмаяпти, бунинг устига ўзи учун зарур деб билган ҳар бир жойда ҳужум ва қарши ҳужумга ўтмоқда... Ҳеч қаерда Украина Қуролли Кучлари тор-мор қилинмаган ва тартибсиз чекинмаяпти - душман ғоят қатъият билан жанг қилмоқда ва ўз ғалабасига ишонмоқда," - деди Гиркин.

Киритилди: 22:25 05.04.2025. Ўқилди: 2089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!