Шифокорлар таъкидлашича, доимий ортиқча ишлаш ва сурункали стресс инфаркт ҳамда инсульт хавфини қарийб 30 фоизга оширади. Шунингдек, мунтазам дам олмасдан ишлаш инсоннинг соғлиғи ва умр давомийлигига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мутахассислар иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш узоқ ва соғлом ҳаётнинг муҳим омилларидан бири эканини таъкидламоқда.