2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг, фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси тўланади.
Шу санадан бошлаб оилаларни Ижтимоий реестрга киритишда фақат даромад эмас, ногиронлик, сурункали касаллик, ташқи меҳнат миграцияси ва кўп болалилик каби мезонлар ҳам ҳисобга олинади.
Шунингдек, «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга оилавий тадбиркорлик учун 2026 йилда 100 млрд сўм, 2027 йилда 300 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилади.