Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Меҳмонхона ва умумий овқатланиш тармоқлари учун мол-мулк солиғи имтиёзлари узайтирилди

A A A
Меҳмонхона ва умумий овқатланиш тармоқлари учун мол-мулк солиғи имтиёзлари узайтирилди

Президентининг 2026 йил 27 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-175-сон фармони билан меҳмонхона, ресторан, кафе ва барлар фаолиятига оид айрим солиқ ва рақамли маркировкалаш талаблари соддалаштирилмоқда.

Жумладан, меҳмонхоналар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларига 0,1 коэффициент қўллаш муддати 2030 йил 1 январгача узайтирилади.

Амалдаги тартиб бўйича ушбу имтиёз 2027 йил 1 январда якунланиши керак эди.

Шунингдек, меҳмонхона, ресторан, кафе ва барлар томонидан харид қилинган сув, салқин ичимликлар, пиво ҳамда тамаки маҳсулотларининг маркировка кодлари якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тадбиркорнинг барқарорлик рейтингига боғлиқ бўлмайди.

Аввал корхонанинг рейтинги ўзгарганда, унга қўлланиладиган имтиёзлар ҳам ўзгариши мумкин эди. Эндиликда ушбу тартиб бекор қилинади.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!