Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Меҳмет Сейфетдин Эрол: Сайловга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмади

Меҳмет Сейфетдин Эрол: Сайловга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмади

Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бу сафар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ кузатувчилар иштирок этмоқда. Туркия Республикаси Анқара инқироз ва сиёсатни ўрганиш маркази – “AnkaSAM” директори Меҳмет Сейфетдин Эрол улардан бири.
Хорижлик меҳмоннинг Ўзбекистон, мамлакатимиздаги сайлов жараёнлари хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

Меҳмет Сейфетдин Эрол: Сайловга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмадиМеҳмет Сейфетдин Эрол: Сайловга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмадиМеҳмет Сейфетдин Эрол: Сайловга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмади
– Ўзбекистондаги Президент сайловида кузатувчи бўлиб иштирок этиш мен учун катта шарафдир, – деди Меҳмет Сейфетдин Эрол. – Биз кун давомида бир қатор сайлов участкаларида бўлдик. Одамларнинг фаоллиги, сайловда ўзи муносиб, деб топган номзод учун эрта тонгданоқ келаётганига гувоҳ бўлдим.

Сайлов жараёнига оид барча ишлар юксак савияда, шаффоф, ҳаққоний, очиқ ва ошкора тарзда бўлиб ўтмоқда. Бу ерда одамларга салбий таъсир кўрсатадиган бирор жиҳатга кўзим тушмади. Сайлов билан боғлиқ барча жараёнлар халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради.

Киритилди: 20:29 24.10.2021. Ўқилди: 1775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!