Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Меган Маркл сиёсат ҳақида жиддий ўйламоқда. У Оқ уй раҳбари ўрнини эгалламоқчи

Меган Маркл сиёсат ҳақида жиддий ўйламоқда. У Оқ уй раҳбари ўрнини эгалламоқчи

PageSix нашри Меган Маркл Оқ уй раҳбари ўрнини эгаллаш ҳақида жиддий ўйлаётгани ва АҚШ демократик партияси вакиллари билан муносабат ўрнатаётгани ҳақида ёзди.

Унинг ютуқлари орасида :о Байден админстрацияси кампаниячини қўллаб-қувватлаш ва маблағ йиғишни ташкиллаштириш ҳам кўрсатилмоқда. “Демократик партия интернационалистлари орасида Меганнинг сиёсий қизиқишлари ҳақида миш-мишлар юрибди”, – деб ёзади нашр.

Политологлар Сассекс герцогиняси 2024 йилда, агар :о Байден номзодини кўрсатмаса, сайловда иштирок этиши ҳақида гапиришмоқда. Аммо Байден номзодининг сайловда иштирок этмаслиги эҳтимоли юқори, чунки амалдаги президент кейинги сайлов даврида 82 ёшда бўлади.

«Сассекс герцогиняси бу масалада изоҳ беришдан бош тортди, аммо эр-хотин ўзларининг сиёсий қарашларини сир тутмайди. АҚШда 2020 йилги президентлик сайловлари чоғида жуфтлик Дональд Трампга кўринмас зарба бериб, сайловчиларни ‘нафратни қўзғатувчи нутқларни тингламасликка’ чақирганди, эр-хотиннинг вакили буни ‘одоб-ахлоққа чорлаш’ деб атаган», — дейилади Daily Mail хабарида.

Меган Марклнинг режалари ҳақида унинг дўсти ва биографи Омид Скоби “Меган – Америка орзуси тимсоли. Бир кун келиб биз Меганни президент сифатида кўрамиз” деб айтди.

Киритилди: 07:45 18.03.2021. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!