Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Медведев энг янги ва ядровий қуроллардан фойдаланишга рухсат берди

Медведев энг янги ва ядровий қуроллардан фойдаланишга рухсат берди

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари – Россия ҳарбийлари барча қўшилган ҳудудларни ҳимоя қилишни сезиларли даражада кучайтиради.

Россия, агар керак бўлса, ўзини ҳар қандай қурол, жумладан, ядровий ёки "янги тамойиллар асосида" ишлайдиган қурол билан ҳимоя қилиши мумкин.

Бу ҳақда бугун, 22 сентябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Телеграм-каналида ёзди.

Шундай қилиб, у 21 сентябрь куни президент Владимир Путиннинг телемурожаатида эълон қилинган асосий қарорларга изоҳ берди.

Медведевнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари аннексия қилинган барча ҳудудлар мудофаасини сезиларли даражада кучайтиради.

"Россия нафақат сафарбарлик қобилияти, балки Россиянинг ҳар қандай қуроллари, шу жумладан стратегик ядровий қуроллар ва янги тамойилларга асосланган қуроллар ҳам бундай ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкинлигини эълон қилди", деб таъкидлади Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.

Киритилди: 07:52 23.09.2022. Ўқилди: 9053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!