“Мен дунё ахборот агентликлари тарқатган хабарларни ўқиб чиқдим. У ерда гўёки Рустам Умеров менга қўнғироқ қилгани ва биз ҳозирча тайёрламаган Меморандум ҳақида айтилган.
Ҳаммаси деярли шундай бўлган. Фақат аксинча.
Аслида мен бугун Умеровга қўнғироқ қилиб, меморандумлар билан алмашиш учун учрашувнинг аниқ санаси ва жойини таклиф қилдим. Ўша жойда биз келажакдаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимининг ҳар бир бандини жиддий муҳокама қилишни бошлашга тайёрмиз, дедим.
Украина томони ўзаро маслаҳатлашиш учун кетди. Афтидан, суҳбат чўзилиб кетган. Биз улардан имкон қадар тезроқ тасдиқлашни кутамиз. Биз белгиланган санада - яқин вақт ичида учрашишга ва иш бошлашга тайёрмиз. Узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун”, - деди Россия музокарачилар гуруҳи раҳбари Влдимир Мединский.