Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«MEDIA.UZ» футбол ҳафталигининг 1-тур натижалари: 43 та гол, 8 та йирик ғалаба ва 1 та дуранг (+фото)

A A A
«MEDIA.UZ» футбол ҳафталигининг 1-тур натижалари: 43 та гол, 8 та йирик ғалаба ва 1 та дуранг (+фото)

23-29 август кунлари ўтказиладиган «MEDIA.UZ» футбол ҳафталиги доирасида 1-тур ўйинлари ўтказилди.

“MEDIA UZ” футбол ҳафталигининг биринчи куни мусобақалар жуда қизғин ва муросасиз ўтди. Жамоаларнинг тинимсиз олдинга интилиши, тўпга жон ҳолатда ташланишидан уларнинг ғалабага нечоғли чанқоқ экани кўринди.

Яккасарой тумани жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли собиқ «Текстилчилар» стадионида ўтказилган ўйинларнинг биринчи кунида жамоалар умумий ҳисобда 43 та гол киритишди, 8 та ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди. Бундан ташқари икки жамоага турли сабабларга кўра техник мағлубият ёзилди.

Бугун 2- ва 3-тур ўйинлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футбол ҳафталиги ОАВ, нашриёт-матба корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилмоқда.

 

Киритилди: 15:48 24.08.2019. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!