AS нашри саҳифаларида ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақида материал эълон қилинди. Муаллифлар Мбаппе келаётган йилда ўз олдига қўйиши мумкин бўлган бешта катта мақсадни ажратиб кўрсатди.
Мақсадлар қуйидагича: "Реал" билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш, Франция терма жамоаси сардори сифатида жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш, "Олтин тўп"ни қўлга киритиш, "Олтин бутса"ни қўлга киритиш ва бир мавсумда 50 тадан кўп гол уриш
2025/2026 йилги мавсумнинг биринчи қисмида Килиан Мбаппе "Реал" сафида 24 та расмий ўйин ўтказди. Уларда француз ўз ҳисобига 29 та гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйди.
"Реал" Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.