Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе зўравонликда айбланаётган «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ишида гувоҳ сифатида кўрсатма берди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар бермоқда.
«Биз бу мавзуни тез-тез муҳокама қиламиз ва бу борада жуда эҳтиёткормиз. Биринчидан, биз ваҳший эмасмиз. Иккинчидан, биз фаолиятимиз бошиданоқ бундай вазиятлар юзага келишига тайёр бўлганмиз.
Ҳакими аёлларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлади. Мен унинг маст ҳолатда юрганини ва провокацион ҳаракатлар қилганини ҳеч қачон кўрмаганман. Шунингдек, яқин дўстларидан Ҳакими ўзини ноўрин тутганини ёки чегарани кесиб ўтганини эшитмаганман», – деди Мбаппе.
Маълумот учун, Ашраф Ҳакими 2023 йилда содир этилган зўравонликда гумон қилинмоқда. Агар марокашлик футболчи айбдор деб топилса, 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.