Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе Зиданнинг қароридан норози бўлди

Мбаппе Зиданнинг қароридан норози бўлди

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Франция терма жамоаси сафарда Туркияга қарши майдонга тушди. Французлар Килиан Мбаппенинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

The Touchline маълумотига кўра, юлдуз ҳужумчи бош мураббий Зинедин Зиданнинг тактик қароридан норози бўлган. Зидан Мбаппени учрашувда чап қанотда ўйнатган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўйин давомида жароҳат олди ва 58-дақиқада алмаштирилди.

Франция терма жамоаси Миллатлар лигасидаги кейинги учрашувини 28 сентябрь, душанба куни сафарда Бельгияга қарши ўтказади.

Киритилди: 15:39 26.09.2026. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар