Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мбаппе: «Қайтиб келдим!» (ФОТО)

Мбаппе: «Қайтиб келдим!» (ФОТО)

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «қироллик клуби» машғулотларидан фотосурат билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь, пайшанба куни франциялик футболчи ўткир гастроэнтерит ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди.

Мбаппе: «Қайтиб келдим!» (ФОТО)

«Қайтиб келдим!», — деб ёзди сурат остида Мбаппе.

Аввалроқ ОАВда ёзилишича, Мбаппенинг ҳолати клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Ал-Ҳилол»га қарши ўйин (1:1) олдидан ёмонлашган. Манбаларга кўра, футболчи фақат мевалар истеъмол қилиб, сув ичган, қолаверса, у жамоанинг қолган аъзоларидан изоляция қилинган. Шунингдек, касаллик туфайли Мбаппе 4–5 кг вазн йўқотгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Киритилди: 23:41 24.06.2025. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!