"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе адвокатлар орқали "ПСЖ"га қарши маънавий таъқиб ва товламачиликка уриниш ҳақидаги аризасини қайтариб олди. Бу ҳақда L’Equipe ўз саҳифаларида маълум қилди.
Аввалроқ, Мбаппе 2023 йилда юзага келган вазият туфайли шундай баёнот берганди. Ўшанда "ПСЖ" ҳужумчини маълум муддатга жамоадан четлатган, ўшанда Килиан шартномани узайтиришни истамаслигини айтганди.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, Килиан Мбаппе ҳамон "ПСЖ"дан 55 миллион еврони қайтариб олиш ниятида. Гап иш ҳақи ва бонуслар бўйича қарздорлик ҳақида кетмоқда. Клуб Мбаппе эркин агент сифатида кетмасликка ваъда бергани учун пул тўламоқчи эмас. Аммо айнан шундай бўлди - Килиан "Реал"га текинга кетди.