Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мбаппе: «ПСЖ»даги сўнгги мавсум «Реал» орзуси учун қурбонликнинг бир қисми эди»

Мбаппе: «ПСЖ»даги сўнгги мавсум «Реал» орзуси учун қурбонликнинг бир қисми эди»

Мадриднинг «Реал» клуби юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе «ПСЖ»даги сўнгги мавсумини эслади.

«Париждаги сўнгги мавсум мен учун жуда қийин ўтди. Бу оғир эди, аммо «Реал»да ўйнаш орзумни амалга ошириш учун қилишимга тўғри келган қурбонликнинг бир қисми ҳам эди», — дея Мбаппенинг сўзларини AS келтирди.

27 ёшли футболчи 2024 йил ёзида «ПСЖ»дан «Реал»га ўтган ва Испания гранди билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Ла Лигада Мбаппе 6 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 14:17. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!