Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйнамайдиган бўлди

Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйнамайдиган бўлди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Якшанба куни футболчи Париждан Мадридга қайтиб келди. Унга сафар давомида «қаймоқранглилар» штабидан физиотерапевт ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳамроҳлик қилди. Журналист Фабрис Хокинснинг маълумотига кўра, яқин вақт ичида ҳужумчи «Реал» ихтиёрида машғулотларни қайта бошлайди.

Франциялик юлдуз Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши биринчи баҳсни аниқ ўтказиб юборади. Унинг жавоб учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли эса яқин кунларда ўтказиладиган тиббий текширувлар натижасига қараб белгиланади.

Килиан Мбаппе «Реал»нинг сўнгги учта ўйинини ўтказиб юборди. «Шаҳарликлар»га қарши баҳслар 11 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!