Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жамоа қайдномасида бўлади, аммо...

Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жамоа қайдномасида бўлади, аммо...

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида 17 март куни «Манчестер Сити»га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида асосий таркибда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, франциялик футболчи жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. У жамоа билан бирга Манчестерга йўл олади, бироқ ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Шу билан бирга, Мбаппе баҳс давомида майдонга тушиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувда «Реал» «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ўша ўйинда Федерико Вальверде хет-трик қайд этган.

Киритилди: Бугун 16:27. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!