Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мбаппе: «ЖЧ-2022 финалини ҳеч қачон қайта кўрмаганман»

Мбаппе: «ЖЧ-2022 финалини ҳеч қачон қайта кўрмаганман»

Франция терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йилги Жаҳон чемпионати финали ҳақида фикр билдирди.

Қатарда бўлиб ўтган мундиал финалида Франция терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб борган ва асосий ҳамда қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунланган. Пенальтилар сериясида эса аргентиналиклар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша учрашувда Мбаппе хет-трик қайд этган.

— 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалини ҳеч қачон қайта кўрмаганман. Ҳеч қачон.

Агар уни томоша қилсам, бу менинг ичимдаги айрим «жинлар»ни уйғотиши мумкин. Биз олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Ўша ўйинда эса биз мағлуб бўлганмиз, — деди Мбаппе.

Франциялик футболчининг сўзларини машҳур инсайдер Фабрицио Романо келтириб ўтди.

Киритилди: Бугун 17:01. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!