Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Майкл Жордан ва Коби Брайант имзолаган баскетбол карточкаси рекорд нархга сотилди

Майкл Жордан ва Коби Брайант имзолаган баскетбол карточкаси рекорд нархга сотилди

Heritage Auctions аукцион уйи томонидан ўтказилган савдоларда Майкл Жордан ва Коби Брайант имзолаган ноёб баскетбол карточкаси 12,9 миллион долларга сотилди. Бу тарихдаги энг қиммат спорт карточкасига айланди.

Карточкада Жордан ва Брайантнинг портретлари, шахсий имзолари, уларнинг ўйин формалари логотипларидан парчалар ва Майкл Жордан формасининг эксклюзив олтин вариантидан фрагмент жой олган.

Бу нарх аввалги рекордни ҳам ортда қолдирди: 2022 йилда 1952 Topps Mickey Mantle карточкаси 12,6 миллион долларга сотилган эди.

Аукционда шунингдек, бошқа машҳур спортчилар имзолаган карточкалар ва уларга оид коллекциявий буюмлар ҳам намойиш этилди.

Киритилди: 17:35 25.08.2025. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!