Майк Тайсон ва Жейк Пол жангга икки ой қолганда учрашишди.
Америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол жангга икки ой қолган бир пайтда face to face маросимида юзма-юз келишди.
Аввалроқ, ушбу жангнинг 15 ноябрь кунига кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик. Бокс турнири олдиндан белгиланганидек, АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтади.
Аслида жанг 20 июль куни ўтказилиши керак эди. Лекин 57 ёшли Тайсоннинг соғлиғидаги муаммо сабаб жанг кечроқ муддатга кўчирилганди.