Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Max мессенжери россияликлар учун мажбурий иловага айланади

Max мессенжери россияликлар учун мажбурий иловага айланади

Ўзгаришлар 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилади.

Россия ҳукумати Max мессенжерини электрон қурилмаларга мажбурий тарзда олдиндан ўрнатилиши керак бўлган иловалар рўйхатига киритади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди, маълумотни Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати тасдиқлаган.

Max мессенжери 2023 йилдан бери рўйхатда бўлган «VK Мессенжер» ўрнини эгаллайди. Янги тартиб 1 сентябрдан кучга киради.

Шунингдек, шу санадан бошлаб iOS ва HyperOS операцион тизимларида ишловчи қурилмаларга ҳам «миллий» иловалар дўкони — RuStore мажбурий равишда ўрнатилади. Илгари RuStore фақат Android ва HarmonyOS тизимлари учун мажбурий эди.

Россияда «миллий мессенжер» яратиш ҳақидаги қонун июнь ойида қабул қилинган. Max платформасининг биринчи версияси 2025 йил март ойи охирида VK компанияси томонидан тақдим этилган.

Жорий йил июн ойи охирида Max мессенжерининг фойдаланувчилари сони 1 миллион киши бўлган. 19 августда эса бу рақам 18 миллионга етгани маълум қилинди.

Киритилди: 14:23 22.08.2025. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!