АҚШнинг Массачусетс штатида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчирув хизмати маълум қилди.
Ҳодиса Фолл-Ривер шаҳарчасида маҳаллий вақт билан соат 22:00 атрофида юз берган. Ёнғин вақтида муассасада тахминан 70 нафар киши бўлган.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни назоратга олишга муваффақ бўлишган, бироқ 9 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Эвакуация қилинган фуқароларнинг айримлари касалхонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, беш нафар ўт ўчирувчи енгил тан жароҳатлари олган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.