Америкалик тадбиркор Илон Маск рекордини янгилади ва яна сайёрадаги энг бой одамга айланди.
Энг бой одамлар рўйхати Bloomberg томонидан эълон қилинди.
"Маскнинг бойлиги 347,8 миллиард долларлик тарихий максимумга етди," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2021 йилда Маск рекорд ўрнатган - ўша пайтда бизнесменнинг бойлиги 340,4 миллиард долларни ташкил этган.
Маскнинг энг яқин рақиби Жефф Безоснинг бойлиги $219 млрдга баҳоланмоқда.