Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Маск Хитойга нима учун борди?

Маск Хитойга нима учун борди?

Маск Хитойга уларни янги Tesla'га рухсат беришга кўндириш учун келган.

Машҳур бизнесмен Илон Маск кутилмаганда Хитойга етиб келди, дея хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, тадбиркорнинг шахсий самолёти 28 апрель куни Пекинга қўнган.

Маск Tesla'нинг ўзини ўзи бошқарадиган автомобиллар учун дастурий таъминоти — FSDни муҳокама қилиш учун юқори мартабали Хитой расмийлари билан учрашмоқчи. Автоном ҳайдаш алгоритмларини ўқитиш Хитойдан чет элга ўтказиш тақиқланган маълумотларни талаб қилганлиги сабабли, дастурнинг ушбу версияси ХХРда рухсат этилмаган.

Реутерс мақоласида қайд этилишича, тадбиркор мамлакатда тўпланган маълумотларни хорижга ўтказиш учун Хитой расмийларидан ҳам рухсат олишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 21:28 28.04.2024. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!