Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маск ўз партиясининг таъсис қурултойи жуда қизиқарли ўтишига ваъда бермоқда

Маск ўз партиясининг таъсис қурултойи жуда қизиқарли ўтишига ваъда бермоқда

Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг "Америка партияси" таъсис қурултойида завқланишга ваъда берди. Шанба куни Маск АҚШ президенти Дональд Трамп билан жанжаллашиб қолганидан сўнг "Америка партияси" деб атаган ўзининг сиёсий партиясини ташкил этишини эълон қилди.

"Америка партиясининг таъсис қурултойини қаерда ва қачон ўтказишимиз керак? Бу жуда қизиқарли бўлади!" - деб миллиардер Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Июнь ойи охирида Маск Трампнинг федерал харажатларни қисқартирувчи, лекин айни пайтда жиддий солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун лойиҳасига рози бўлмаган бир пайтда, яна АҚШда янги сиёсий партия яратишни таклиф қилди ва мамлакат энди “бир партияли” эканлигини айтди. Бизнесменнинг қонун лойиҳасини танқид қилганига жавобан Трамп субсидияларсиз “дўконни ёпиши ва уйига Жанубий Африкага кетиши” кераклигини айтди.

Киритилди: 16:00 06.07.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!