Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск Трампдан норози

Маск Трампдан норози

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трампнинг давлат харажатларини қисқартиришга қаратилган "ягона, катта, чиройли қонун лойиҳасидан" ҳафсаласи пир бўлди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

Маск CBS News телеканалига берган интервьюсида шундай деди: "Очиғини айтганда, бюджет тақчиллигини камайтириш ўрнига уни оширадиган ва DOGE жамоаси томонидан амалга оширилган ишларга путур етказадиган кенг кўламли харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб ҳафсалам пир бўлди" - деди Маск.

Трамп "ягона, катта, чиройли қонун лойиҳаси" деб атаган ҳужжат бир қатор соҳаларда солиқлар ва давлат харажатларини сезиларли даражада камайтиришни назарда тутади. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси мудофаа соҳасига, хусусан, “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимини яратишга сарфланадиган харажатларни оширишни назарда тутади. Ҳужжат чегара назоратини кучайтириш чора-тадбирларини ўз ичига олади, шунингдек, ушбу соҳага сарфланадиган харажатларни кўпайтиришни назарда тутади.

Телеканал интервьюдан парчани эълон қилди, унинг тўлиқ версияси 1 июнь куни эфирга узатилади.

Киритилди: 13:55 28.05.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!