Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск тарихда бойлиги 700 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди

Маск тарихда бойлиги 700 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди

Илон Маскнинг бойлиги рекорд суръатларда ўсишда давом этмоқда. Forbes маълумотларига кўра, Tesla ва SpaceX раҳбарининг ҳозирги капитали 749 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Октябр ойида Маскнинг активлари 500 млрд доллар, декабрда эса 600 млрд доллар деб баҳоланган эди. Энди эса 700 млрд долларлик марра ҳам ортида қолди. Охирги сакрашнинг асосий сабаби — 2018 йилда Tesla учун белгиланган, баҳсли компенсация пакети бўйича суд қарори бўлди. У улкан акция опционларини назарда тутади ва уларнинг қиймати юзлаб миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса Маскнинг расмий бойлигини кескин оширди.

Бу маблағларнинг катта қисми нақд пул эмас, балки компаниялардаги улушлар шаклида мавжуд. Асосий актив — SpaceX: компания биржада савдога чиқмаган бўлса-да, охирги молиялаштириш босқичларида инсайдерлар маълумотига кўра, унинг баҳоси 800 млрд долларга яқинлашган. Маск компаниянинг тахминан 42 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, Tesla ва бошқа инвестициялар ҳам унинг капиталини сезиларли даражада оширмоқда.

Ҳозир Маск билан қолган миллиардерлар ўртасидаги фарқ мисли кўрилмаган даражада. Солиштириш учун, Forbes рейтингида иккинчи ўринда турган Google ҳаммуассиси Ларри Пейжнинг бойлиги тахминан 253 миллиард долларни ташкил қилади.

Киритилди: Бугун 17:52. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!