Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маск департаменти АҚШ давлат харажатларини 65 миллиард долларга қисқартирди

Маск департаменти АҚШ давлат харажатларини 65 миллиард долларга қисқартирди

Америкалик тадбиркор Илон Маск бошчилигидаги АҚШ Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) АҚШ давлат харажатларини 65 миллиард долларга қисқартирди.

Бу ҳақда DOGE сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

"DOGE'нинг умумий тахминий тежамкорлиги 65 миллиард долларни ташкил этади," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундай суммага фирибгарликни бартараф этиш, шартномаларни қайта кўриб чиқиш, ходимлар сонини қисқартириш, шунингдек, харажатларни камайтириш чоралари туфайли эришилган.

Бундан ташқари, департамент давлат харажатларини оптималлаштиришнинг барча ҳолатларини "шаффоф форматда" эълон қилишни давом эттиради.

Киритилди: 13:55 27.02.2025. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!