Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Маск бир кунда 29 миллиард долларидан айрилди

Маск бир кунда 29 миллиард долларидан айрилди

“Bloomberg Billionaires Index” маълумотига кўра, “Теslа” ва “SpаcеХ” компаниялари эгаси, америкалик тадбиркор Илон Маск “Теslа” акцияси 15,4 фоиз арзонлашгач, бир сутка ичида 29 миллиард доллар йўқотган.

Душанба кунги савдо якунида электромобиль ишлаб чиқарувчи компания қимматли қоғози қиймати 222,15 долларни ташкил қилди. Йил бошидан эса акция 1,8 баробар арзонлашган. Натижада Маскнинг жамғармаси доллар ҳисобида 301 миллиардга тушиб кетди. Ўтган икки ой давомида миллиардер бойлигининг 30,5 фоизи ёки “Блумберг” рейтингига кўра, 132 миллиард долларини қўлдан чиқарган.

Унинг маблағи ўтган йил декабрда энг юқори чўққига кўтарилиб, 486 миллиард долларга баҳоланганди.

Шунга қарамай, Илон дунё бадавлатлари орасида етакчиликни сақлаб турибди. Рўйхатнинг иккинчи қаторида “Амазон” онлайн-савдо тармоғи асосчиси, 216 миллиард доллар соҳиби Жефф Безос, учинчи ўринда 211 миллиард долларли Марк Цукерберг жойлашган.

Киритилди: 17:20 12.03.2025. Ўқилди: 1627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!