Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Маск Байденнинг қароридан норози

Маск Байденнинг қароридан норози

Миллиардер ва янги сайланган президент Доналд Трамп тарафдори Илон Маск амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг ўғлини афв этиш ҳақидаги қарорини танқид қилди.

«Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар мени қизиқтирмайди, лекин Қўшма Штатларнинг яхлитлигига шубҳа қилиш яхши эмас», - деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.

2023 йилда Жо Байденнинг ўғли Хантер ноқонуний қурол сақлаш ва солиқ қонунчилигини бузганликда айбланган. 1 декабрь куни Жо Байден Хантер Байденни эҳтимолий жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Доналд Трамп амалдаги президентнинг қарорини «адолатсизлик» деб атади.

Киритилди: 23:24 02.12.2024. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!