Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, агар Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Харрис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Америка Қўшма Штатлари тугайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
"Бу Американинг охири бўлади", деб ёзган Маск Х ижтимоий тармоғида.
Шу тариқа, тадбиркор демократлар ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар "бир партиявий социалистик давлат"га айланади, деган нашрга изоҳ берди.