Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск 500 миллиард доллар бойликка эга бўлган биринчи одам бўлди

Маск 500 миллиард доллар бойликка эга бўлган биринчи одам бўлди

Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 500 миллиард долларга етган биринчи одамга айланди.

Бу ҳақда Forbes журнали маълум қилди.

Нашрнинг қайд этишича, Шарқий вақт билан соат 15:30да Tesla ва SpaceX бош директори, Х ижтимоий тармоғи эгаси ва Neuralink нейротехнология компаниясининг бойлиги 500 миллиард долларга етган. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:15 ҳолатига кўра Маскнинг бойлиги 500,5 миллиард долларга ошган.

Журнал Маскнинг юксалишини унинг ҳукумат самарадорлиги бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этиш ва бизнесга эътибор қаратиш қарори билан боғлайди.

Маск Forbes миллиардерлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Oracle раҳбари Ларри Эллисон (351,6 миллиард доллар), Meta корпорацияси асосчиси Марк Цукерберг (246,1 миллиард доллар), Amazon асосчиси Жефф Безос (233,2 миллиард доллар) ва Google асосчиси Ларри Пейж (204,6 миллиард доллар) бормоқда.

Аввалги рекорд ҳам Маскга тегишли: ўтган йилнинг декабрь ойида у бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлган эди.

Киритилди: 10:00 02.10.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!