Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди

Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди

"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп бир неча ҳафта олдин Сэндбанкс ҳудудидаги уйига ўғрилар тушганини айтди.

Реднаппнинг сўзларига кўра, болға тутган жиноятчилар тўдаси ҳовлига бостириб кириб, унинг рафиқаси Сандранинг тақинчоқларини ўғирлаган.

"Бахтимизга уйда йўқ эдик. Ҳеч ким жабрланмади. Полиция қўлидан келганини қилди, аммо ўғрилар топилмади", – деди Ҳарри.

Унинг таъкидлашича, оила бу воқеага эътибор қаратмасликка ҳаракат қилмоқда:

"Биз бундан фожиа ясамаймиз. Улар видеокузатув камерасига тушиб қолган ва биз тез орада кўчиб ўтадиган янги уйда янада кўпроқ хавфсизлик тизимлари бўлади".

Киритилди: 15:19 15.09.2025. Ўқилди: 895 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!