Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, афсонавий америкалик Майк Тайсон Қозоғистонда жанг ўтказиши мумкин, дея хабар беради Sportnews.kz сайти.
Шоу ташкилотчилари машҳур ММА жангчиси Федор Емельяненкони Қозоғистонга “Темир Майк”га рақиб сифатида таклиф қилишни режалаштирмоқда.
— Бизнинг режаларимизга Майк Тайсон ва Федор Емельяненко ўртасидаги жанг ташкил этиш киради. Бу йўналишдаги ишлар аллақачон олиб борилмоқда. Биз декабрь ойида турнир ўтказишни режалаштирмоқдамиз, унга Майк Тайсонни таклиф қилмоқчимиз, — деди Alash Pride лигаси президенти Алимжан Бектаев Астанадаги матбуот анжуманида.
Майк Тайсон фаолиятида 50 та ғалаба (44 та нокаут) ва 7 та мағлубиятдан иборат. Ўтган йили у Жейк Полга ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб бўлганди.