Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Машҳадда Басиж аъзоларига ҳужум қилинди

Машҳадда Басиж аъзоларига ҳужум қилинди

Эроннинг Машҳад шаҳрида номаълум шахслар Басиж милицияси аъзоларига қарата ўт очишди, натижада икки киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ўзининг Телеграм-каналида эълон қилган баёнотида маълум қилди.

"Мақбара ичида ҳам отишма овозлари эшитилди", дейилади баёнотда. Отишма Факури бульварида содир бўлган.

Ҳарбий форма кийган икки номаълум шахс Басиж милицияси аъзолари гуруҳига тўппончадан ўқ узди.

"Натижада улардан бири воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этди.

Ҳужумчилар қочиб кетишди. Хавфсизлик кучлари ушбу террористик ҳужум учун жавобгарларни аниқлаш ва ҳибсга олишда давом этмоқда", дейилади баёнотда.

Аввалроқ Машҳадда собиқ олий раҳбар Али Хоменейнинг дафн маросими якунланган эди. У Имом Ризо мақбарасига дафн этилган.

Киритилди: 10:15 10.07.2026. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!