Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Машҳад ва Қумда ёнғин, портда ҳалокатли портлаш: Эронда фалокатлар силсиласи

Машҳад ва Қумда ёнғин, портда ҳалокатли портлаш: Эронда фалокатлар силсиласи

Эроннинг иккинчи йирик шаҳри Машҳаднинг шимолида жойлашган саноат ҳудудида кучли портлаш ва ёнғин юз берди.

Машҳад шаҳар ёнғин хизмати баёнотига кўра, ёнғин мотоцикл ишлаб чиқарувчи заводда бошланган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Бундан ташқари, Эроннинг расмий IRNA агентлиги хабар беришича, Қум шаҳридаги саноат ҳудудида ҳам фабрикада ёнғин содир бўлган ва беш нафар ишчи жароҳатланган.

26 апрель куни Бандар-Аббос шаҳридан 23 километр ғарбийда, Форс кўрфази бўйида жойлашган Шахид-Ражоий денгиз портида кучли портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони 1139 нафарга етган, 70 киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфли юклар ва кимёвий моддалар сақланадиган омборда юз берган. IRIB телеканалига кўра, ёнилғи сақланган резервуар портлаган. The New York Times манбасига таяниб ёзишича, портлашга ракеталар ёнилғиси таркибидаги модда сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 21:13 04.05.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!